230
Билиб билмай қилдим хатолар
Севгимдан ҳам бўлдим жудолар
Тамом бўлдим бўлдим адолар
Ёғавергин ёғавер ёмғир
Сени бугун ёдимга солди
Кўзларимдан оқавер ёмғир
Уни кўриб кўзларим толди
Ёғвергин ёғавер ёмғир
Дилдан уни исмини ўчир
Аламларни жисмимдан кўчир
Сендан бошқа даво йўқ ҳеч бир
Ёғвергин ёғавер ёмғир
Келдим деган юрагим чертиб
Бахтлар тўлиб мендан кетиб
Малҳам бўлиб юракка етиб
Ёғвергин ёғавер ёмғир
Гуноҳларим ювиб кет ёмғир
Севгим дилдан ювиб кет ёмғир
Илк севгимдан кечирим сўраб
Ёр ёнига бориб ет ёмғир
Добавить комментарий